Вторник, 24.09.2024, 13:09:49
www.VaqtQadri.com
Приветствую Вас Гость | RSS

MENYU
RASMLAR
XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [18]
MAZMUNLI SATRLAR / МАЗМУНЛИ САТРЛАР [4]
SHERLAR / ШЕРЛАР [1]
FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР [45]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [5]
SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ [7]
INTERVYULAR / ИНТЕРВЮЛАР [0]
TUSHLAR TABIRI / ТУШЛАР ТАБИРИ [0]
MUCHALLAR HAQIDA / МУЧАЛЛАР ХАКИДА [0]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар [5]
LATIFALAR / ЛАТИФАЛАР [0]
HISOBOT

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 19 » Тиш имплантантлари ишончлими? Стоматологга 10 савол

21:00:51
Тиш имплантантлари ишончлими? Стоматологга 10 савол
Бош оғриса, дори ичамиз, бироз ором оламиз, ўтиб кетади. Аммо тиш оғриғига дош беришнинг ўзи эмас. Айниқса, тунда?.. Яна куз келиши билан ҳам кўпчиликда тиш билан боғлиқ безовталиклар кузатилади. Бугун ушбу мавзу юзасидан сизни қизиқтирган саволларга биргаликда жавоб излаймиз.

Мутахассис — олий тоифали шифокор-стоматолог, Улуғбек МУҲАМЕДХЎЖАЕВ.

«ПАРОДОНТОЗНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?»

— Менда милк яллиғланиши касаллиги — пародонтоз бор. Ҳар замон муолажа олиб тураман. Аммо безовталиклар такрорланаверади. Айниқса, оғиздан нохуш ҳид келиши жуда ноқулай. Ушбу хасталикдан батамом тузалиш мумкинми?

Анвар Муллахўжаев, Тошкент шаҳри

— Пародонтоз суякка ўтмаган бўлса, батамом соғайиш эҳтимоли юқори. Акси бўлганида эса у суяк касаллиги ҳисобланади. Милк яллиғланиши бир марталик муолажа билан даволанмайди. Зарур чоралар кўрилган тақдирда ҳам йилига икки марта (олти ойда бир), албатта, шифокор кўригидан ўтиб, муолажа олиб турилади.

ЁРИҚЛАР...

— Ёшим 28да. Тиш эмалимда майда ёриқлар пайдо бўлган. Бунинг сабаби нима? Даволаса бўладими?

Комила Сатторова, Наманган шаҳри

— Тиш эмалидаги ёриқ қайси соҳада жойлашган, пастки ёки юқориги тиш қаторими, бу каби саволларга жавоб олиш учун мутахассис кўриги зарур. Баъзида тишдаги ёриқлар табиий жараён бўлиб, ортиқча безовталик туғдирмайди. Агар ёриқ бор тишларда иссиқ-совуқ ҳарорати сезилса, безовталик кузатилса, зонт аппарати ёрдамида муаммо аниқланиб, даволанилади.

«САРИҚЛАРНИ ОҚАРТИРИШ МУМКИНМИ?»

— Ўсмирлигимдан тишларимда сарғишлик бор. Иккинчи туғруқдан кейин эса олд қатордаги тишларимдаги сарғишлик яққол кўзга ташланаяпти. Тиш эмалини қайта оқартирса бўладими?

Ҳилола Мўминова, Самарқанд шаҳри

— Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда тиш тўқимаси нозиклашиб қолади. Шу боис ҳам мазкур ҳолатларда тиш эмалини оқартириш муолажаси бажарилмайди. Ҳомиладорликни режалаштирмасдан олдин ёки болани кўкракдан айиргач, эмал қаватидаги сарғишликни даволаш мумкин. Айни дам тишларингиз ҳолатига кўра тиш карашларини тозаласа бўлади. Уйда эса махсус оқартирувчи тиш пасталаридан фойдаланиш тавсия этилади.

«ТИШ ИМПЛОНТАНТЛАРИ НИМА?»

— Ҳозир ҳамманинг оғзида тиш имплонтантлари. Бу ўзи қандай муолажа? Кимларга мумкин, кимларга тавсия этилмайди. Масалан, менда қандли диабет бор. Мен ҳам ушбу муолажадан фойдалансам бўладими?

Салима Игамбердиева, Қўқон шаҳри

— Тушиб кетган тишлар ўрнига, ёнидаги бошқа тишларга тегиб кетмаслиги учун милк очилиб, суяк ичига, тиш имплонтантлари қўйилади. Бу усулда ёндаги тишларни чахлашга ҳожат қолмайди. Имплонтант тишлар кўприксимон протез ёрдамида ўрнатилиб, битгач, қоплама кийдирилади. Ҳозирда мазкур усулда қўлланилаётган хомашёлар организмда ножўя таъсири йўқлиги билан эътироф этилмоқда. Муолажа натижаси бир умрга етади. Агар кейинчалик ички аъзоларда хасталик кузатилмаса, албатта. Имплонтантлар тиш тушиб кетиши, катталарда умуман тиш қолмаслиги, танглай тиш тақишни истамаганлар учун тавсия этилади. Суяк етарли даражада имплонтантни кўтара олмаса, юпқалашиб кетган бўлса, қўллаб бўлмайди. Шунингдек, тепа-паст жағлардаги нерв толаси яқин жойлашган бўлса, буқоқ, диабетнинг биринчи тури, ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларга ҳам мумкин эмас.

«ҚИЗИМНИНГ ТИШЛАРИ ҚОРАЙИБ КЕТДИ...»

— Эндигина тўртга кирган қизимнинг тишларига қараб бўлмайди. Юқори ва пастки олд тишлар юзаси қорайиб кетган.  Ширинликларни унчалик ёқтирмайди. Сут тишлари тушса, янгиларида ҳам шундай бўлмайдими?

Нодира Маҳмудова, Жиззах вилояти

— Аниқ ташхис учун қизингизни стоматологга олиб боринг. Баъзан тишдаги қорамтир доғлар кариес ҳисобидан бўлса, баъзида ўта фаол болаларда ҳам учраб туради. Яъни бу организмнинг ўзига хослиги. Агар қорамтир доғлар тиш қаттиқ эмалини емирмаган бўлса, тозалаш мумкин. Сут тишлари тушиб ўрнига янгиси чиқса, доғлар такрорланмайди. Ягона шарти, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш.

«КУМУШЛАШ МУОЛАЖАСИ ФОЙДАЛИМИ?»

— Эшитишимча, болаларда кариеснинг олдини олиш учун тишга кумуш кукуни суртилар экан. Муолажадан кейин тиш эмали қорайиб қолади, дейишди. Бу усул аслида ҳам фойда берадими? Неча марта бажариш керак?

Олмос Ўктамова, Қува шаҳри

— Ҳа, шундай муолажа тури бор. Аммо кариеснинг олдини олиш учун эмас. Зарарланган тишлардаги кариес ривожланишини тўхтатиш ва бошқа тишларга тарқамаслигининг олдини олиш учун қўлланилиши мумкин. Кумушлаш усули уч марта ўтказилиб, юза кариес ҳамда пломба қўйилмаганида амалга оширилади.

«ТИШЛАРИМ ЎЙИЛИБ КЕТАЯПТИ...»

— Юқори қатордаги иккита тишимнинг ўртаси ўйилиб қолган. Аммо ҳеч нима безовта қилмайди. Даволаш зарурми ёки хавотирланмаса ҳам бўладими?

Комил Турсунов, Сирдарё вилояти

— Тиш чайнов юзасидаги ёриқлар табиий ҳол бўлиши ҳам мумкин. Агар безовталик кузатилмаса, жиддий хавотирга ўрин йўқ. Ташқи тарафлама ёқимсиз туюлса, пломба ўрнатиш мумкин. Овқатланаётганда иссиқ-совуқ ҳарорат сезилса, ширинлик еганда оғриқ бўлса, ўйилган қисми кариес бошланганини билдириши мумкин.


«ТОШЛАРНИ ОЛДИРИШ КЕРАКМИ?»

— Тишларимда тиш тоши йиғилиб кетган боис тозалатдим. Шифокор «Сизда породонтознинг сўнгги босқичи, милкнинг деярли ярмидан кўпи емирилиб кетган», деди. Аҳамият берсам, тозалатган тишларимда яна тош йиғилаяпти. Яна даволатсам, тишим тушиб кетмайдими?

Беҳзод Каримов, Тошкент вилояти

— Тишларда тўпланган тошни, албатта, тозалатиш керак. Бир марталик муолажадан кейин тишлар тўғри тозаланса, қайта тош йиғилмайди. Тиш тоши таркибида ёғ, бактериялар ва туз бор. Тиш остида тош йиғилишни бошласа, ўз-ўзидан бактериялар таъсири ортиб, милк яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин. Аммо тиш тушиб кетиши тошга боғлиқ эмас.

«КАЛЬЦИЙ ИЧМОҚЧИМАН»

— Овқатланаётганимда пастки қатордаги тишларимдан бири ўз-ўзидан синиб кетди. Танишларим кальций ичишни тавсия этишмоқда. Аслида тиш синишининг сабаби нима? Кальций ичсам, ўтиб кетадими?

Мансур Файзиев, Наманган вилояти

— Бу ҳолат фақат кальцийга боғлиқ бўлавермайди. Эҳтимол тишларда караш юзага келгандир ёки даволатганингиздан сўнг мўртлашиб қолиб, синиб тушаётгандир. Шифокор билан маслаҳатлашмай, кальций ичишга шошилманг.

«ЖАҒИМДА МАЙДА ТИШЛАР БОР...»

— Икки ой аввал жағ тишим оғзимни тилиб, ноқулайлик юзага келтираётганди. Шифокорга учрасам, «Жағ тиши ёнидан иккита майда тиш чиққан», деди. Олиб ташлашни маслаҳат берди. Аммо иккиланаяпман. Ўрнидан яна чиқса-чи?

Акмал Олимов, Тошкент шаҳри

— Ортиқча тишлар мингтадан биттада учраши мумкин бўлган ҳолат. Мутахассислар уларни организмнинг ўзига хослиги билан боғлашади. Агар безовталиклар ортиб, таомланаётганда оғриқ, ноқулайлик кузатилса ёки оғиз бўшлиғини зарарлантираётган бўлса, олиб ташлаш лозим. Хавотирланманг, муолажа замонавий дори воситалари ёрдамида оғриқсиз ўтказилиб, ўрнида янгиси ўсиб чиқмайди.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.VaqtQadri.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
REKLAMA
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР | Просмотров: 868 | | Теги: #habarlar, #uznews, #Новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #News, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

SAYTGA KIRISH
IZLASH
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
ARXIV
FOYDALI MASLAHATLAR











  • Davomi...
  • MUCHALLAR HAQIDA

  • Davomi...
  • BIZNING DO'STLAR
  • Telegramda biz
  • Sherlaruz.com
  • Zamonaviy.com
  • Shejot.com
  • Copyright www.VaqtQadri.com © Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi ma'lumotlarga administrator javobgar emas. 2016 - 2024
    uCoz