Вторник, 24.09.2024, 13:11:13
www.VaqtQadri.com
Приветствую Вас Гость | RSS

MENYU
RASMLAR
XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [18]
MAZMUNLI SATRLAR / МАЗМУНЛИ САТРЛАР [4]
SHERLAR / ШЕРЛАР [1]
FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР [45]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [5]
SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ [7]
INTERVYULAR / ИНТЕРВЮЛАР [0]
TUSHLAR TABIRI / ТУШЛАР ТАБИРИ [0]
MUCHALLAR HAQIDA / МУЧАЛЛАР ХАКИДА [0]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар [5]
LATIFALAR / ЛАТИФАЛАР [0]
HISOBOT

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 17 » Тилбилмас хотиним аразлаб кетди...

21:52:00
Тилбилмас хотиним аразлаб кетди...
— Биринчи бор уйланиб оиламдан тинчимадим. Бу иккинчи турмушим. Аёлимнинг ҳам олдинги турмушидан етти яшар ўғли бор. Уни ўз боламдек яхши кўраман. Кекса онам ва хаста акам билан бир ҳовлида турамиз. Миллатим тожик, аёлим эса ўзбек. Оиламиздагилар тожикча гапиришса, хотиним мени ғийбат қилишаяпти деб ўйлаб, аразлабди. Майда икир-чикирлардан юзага келган тушунмовчилик жанжалга айланиб, хотиним отасиникига кетиб қолибди. Уни қайтариш учун қайнотам билан гапладим. У киши «Қизимга қарамагансан, боқмагансан», деб куракда турмайдиган айбларни бўйнимга қўйди. Сўнг қизи мен билан яшамаслигини айтди. Аслида набирасини ўз боламдек катта қилаяпман, усти бут, қорни тўқ бўлса, яқинда суннат тўйини қилдирдим, кўнгли ўксимасин деб қўлимдан келган барча ишни бажардим. Аёлимнинг ўзи эса отасининг гапидан чиқа олмаслигини айтди. Уларнинг талаби бўйича алоҳида уй-жой қилиб чиқиб кетишим керак экан. Мен эса онам ва акамни ташлаб кетишни истамайман. Маҳаллага мурожаат қилишга чўчиб турибман. Арзимаган тушунмовчилик катта тўполонга айланиб кетишини истамайман. Хотинимни қайтариш учун нима қилсам, тўғри бўлди?

Шерали, 41 ёш, Бухоро вилояти

Қайнонажон: — Ҳа, эркакни бежизга элнинг улуғи, деб алқамайдилар. У ҳам хотинига, ҳам болаларига, ҳам яқинларига яхши тарбиячи ҳисобланади. Оиладаги мувозанат бузилмаслиги аксарият ҳолларда эркакка боғлиқ. Ўғлим, сиз кўнглингизни чўктирманг, инсон тақдирида борини кўради. Иродани қўлга олинг, бардам бўлинг. Онангиз, яқинларингиз учун шунчалик қайғураётган экансиз, улар ҳам сизнинг тинчингизни кўзлаб ҳаракат қилишса, яхши бўларди. Янги хонадоннинг ўз тартиб-қоидалари, сўзу суҳбатлари бўлади. Яқиндагина келган келин буларга кўниккунича, сабр-матонат керак. Қайнота-кайнонангизга келсак, бир марта оғзи куйган киши қатиқни ҳам пуфлаб ичади ахир.  Улар ҳам оилангиз бузилиб кетишини хоҳламайди. Яшаб кетишларингга умиди борлиги учун ҳам алоҳида бўлса-да, яшаб кўринглар, демоқда чоғи. У кишини тушунишга ҳаракат қилинг. Сиз ҳам дилингиздаги сўзларни  тўғри тушунтира олишингиз керак. Аввало, рафиқангиз билан гаплашиб олинг. Унга садоқатли эр эканингизни, бир умрлик бахтли ҳаёт кечиришга берган ваъдаларингиз астойдил эканлигини айтинг. Чунки оила қуриб яшаётган сизларсиз. Сўнг ота-онаси ҳузурига бориб, узр сўраган ҳолда, дил дардингизни очиқ-ойдин изҳор қилинг. Яқинларингиз ва онангизни ташлаб кетолмаслигингизни, бу номардлик, виждонсизлик эканлигини тушунтиринг. Улар, албатта, тушунишади. Сизга кучли ирода, омад ва оилавий бахт-саодат тилаб қоламиз.

Шаҳноза Халилова, руҳшунос: — Биласизми, муносабатлар ўзаро тенглик асосига қурилмас экан, турли муаммолар келиб чиқаверади. Тушунишимча, сиз оилага, аёлингизга, фарзандга, умуман муносабатларга ҳаддан ортиқ боғланиб қолгансиз. Аёлингиз эса мана шу нуқтани сезиб, фойдаланаётган бўлиши мумкин. Агар ишончсизлик, эртанги кундан қўрқув ва атрофдагиларга ҳаддан ортиқ боғланиб қолиш туйғуларидан халос бўлмас экансиз, нафақат турмуш ўртоғингиз билан, балки бошқа ҳар қандай муносабатларни ҳам йўлга қўйишингиз мушкул кечади. Демак, бу туйғуларни меъёрлаштириш лозим. Ана шундан кейингина оилангизни тиклашга ҳаракат қилсангиз бўлади.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди. 

Manba: www.VaqtQadri.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot Yangilik, newsuz, uznews, habarlar, xabarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
REKLAMA
Категория: SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ | Просмотров: 722 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

SAYTGA KIRISH
IZLASH
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
ARXIV
FOYDALI MASLAHATLAR











  • Davomi...
  • MUCHALLAR HAQIDA

  • Davomi...
  • BIZNING DO'STLAR
  • Telegramda biz
  • Sherlaruz.com
  • Zamonaviy.com
  • Shejot.com
  • Copyright www.VaqtQadri.com © Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi ma'lumotlarga administrator javobgar emas. 2016 - 2024
    uCoz