Вторник, 24.09.2024, 11:21:54
www.VaqtQadri.com
Приветствую Вас Гость | RSS

MENYU
RASMLAR
XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [18]
MAZMUNLI SATRLAR / МАЗМУНЛИ САТРЛАР [4]
SHERLAR / ШЕРЛАР [1]
FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР [45]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [5]
SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ [7]
INTERVYULAR / ИНТЕРВЮЛАР [0]
TUSHLAR TABIRI / ТУШЛАР ТАБИРИ [0]
MUCHALLAR HAQIDA / МУЧАЛЛАР ХАКИДА [0]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар [5]
LATIFALAR / ЛАТИФАЛАР [0]
HISOBOT

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 19 » Юздаги ажинлар феълимиздан даракми?

21:00:23
Юздаги ажинлар феълимиздан даракми?
    Юзингизда майда ва узун кўринишдаги ажинлар кўп бўлса, бу сизнинг аниқ мақсадга эга, режали эканлигингизни билдиради. Кўзнинг ташқи бурчагидан юқорига қараган ажинлар ҳаётда ўз ўрнини топадиган, атрофидагиларнинг ҳурматини қозона оладиган аёлларга ҳос.
    Лаб атрофидаги "ўрдак панжаси” шаклини эслатувчи ажин оптимистик характерингиздан дарак беради. Бу тоифа аёллар ўзгалар дардига шерик бўлиши, ўзи  қолиб, бировнинг муаммосини ҳал этиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.
    Икки қош ўртасидаги чуқурча тақдирнинг сиз учун атаган синовлари хали олдинда эканлигини англатиши мумкин. Ташвишланманг! Қош ўртасидаги йирик ажин кўп ҳолларда юқори мартабага эришиш, парвоз онлари ва бахтли турмуш билан ҳам ифодаланади.
    Қошнинг фақат бир тарафига қараб йўналган ажин соғлиғингиздаги ўзгаришлардан огоҳлантиради. Шахсий ҳаётда эса ҳаммаси яхши ва сиз кутгандек бўлишига ишорадир.
    Иккита қош ўртасида, энига жойлашган ва яққол кўриниб турган ажинлар, ташкилотчилик қобилиятингиздан дарак беради. Ҳамиша вақтингиз зиқ, нуқул чоп-чоп билан бандсиз. Шунингдек, вақти-вақти билан асабийлик ҳам кузатилади. Шундайми?
    Пешонадаги  ингичка, билинар-билинмас ажинлар феъл-атворингизнинг ўзгарувчан эканлигини билдиради. Бу тоифа аёллар дид борасида ажралиб туришади, ўзи ҳам, ҳаёти ҳам гўзал бўлиши учун тинмай меҳнат қилишади.
    Юз қисмларидаги ёшга доир текис, аниқ ва чуқур жойлашган ажинлар соҳибасига эркаклар ҳам ҳавас қилса арзийди. Унда ўзига ҳос шижоат, ғайрат ва мақсад сари интилувчанлик бор.
    Пешонадаги қисқа ётиқ чизиқлар юмшоқ феълли, кўнгилчан аёлларга ҳос. Бундай аёлни ҳафа қилиш осон бўлса-да, аразини ортиқча намойиш этавермайди. Ҳатто ғам-ғуссани ҳам кулиб туриб енгиши мумкин.
    Бурундан лаб атрофига қараб йўналган ажинлар ўзига ҳос характердан дарак беради. Бундай аёллар об-ҳаво сингари ўзгарувчан, ҳафа бўлгани ҳам, хурсандлиги ҳам сезилмайди. 


Manba: www.VaqtQadri.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
REKLAMA
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР | Просмотров: 759 | | Теги: #habarlar, #uznews, #Новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #News, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

SAYTGA KIRISH
IZLASH
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
ARXIV
FOYDALI MASLAHATLAR











  • Davomi...
  • MUCHALLAR HAQIDA

  • Davomi...
  • BIZNING DO'STLAR
  • Telegramda biz
  • Sherlaruz.com
  • Zamonaviy.com
  • Shejot.com
  • Copyright www.VaqtQadri.com © Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi ma'lumotlarga administrator javobgar emas. 2016 - 2024
    uCoz