Вторник, 24.09.2024, 13:15:24
www.VaqtQadri.com
Приветствую Вас Гость | RSS

MENYU
RASMLAR
XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [18]
MAZMUNLI SATRLAR / МАЗМУНЛИ САТРЛАР [4]
SHERLAR / ШЕРЛАР [1]
FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР [45]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [5]
SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ [7]
INTERVYULAR / ИНТЕРВЮЛАР [0]
TUSHLAR TABIRI / ТУШЛАР ТАБИРИ [0]
MUCHALLAR HAQIDA / МУЧАЛЛАР ХАКИДА [0]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар [5]
LATIFALAR / ЛАТИФАЛАР [0]
HISOBOT

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 21 » Сизга ҳавас қиламан, Сизни яхши кўраман, Ойижон!

20:48:06
Сизга ҳавас қиламан, Сизни яхши кўраман, Ойижон!
Ассалому алайкум, ойижон!

Ўн йилдан бери Сизга «ойижон» деб мурожаат қиламан.  Бир пайтлар бу сўзда менинг Сизга бўлган асл муносабатим акс этмасди. Янаям очиқроқ айтадиган бўлсам, Сизни ўз онамдек кўрмасдим.

Ўғлингиз билан севишиб турмуш қурганмиз, ҳамма қайнонадан омадинг чопди, ақлли аёл, маҳалла хотин-қизлар қўмитаси раиси, бундайларнинг оиласи тинч бўлади, дерди. Аммо илк кунларда Сиздан жуда қўрқардим. Эримнинг кўнгли менда, энди қайнонамнинг юрагига йўл топишим керак деб ўйлардим. Шунинг учун айтганларингизни сўзсиз бажаришга, ҳатто айтмасингизданоқ қилиб қўйишга интилардим. Ҳамма келинлар эрталаб соат 6 да турса, мен 5 бўлмасдан кўча супургани чопардим. Фақат ўзимизнинг эмас, қўшниларнинг ҳам эшигини супурардим. Қайнонам мени деб кўчадан мақтов эшитиб келсин, дердим. Аммо илк танбеҳни ана шу қўшниларни сабаб эшитганман Сиздан.

— Ўзингизча қўшниларга яхши кўринаман, деб уринманг. Сув сепаётганингизда қўшнининг дарвозасига сачратибсиз, шуни маҳалла аёллари орасида гапириб юрибди. Мендан бемаслаҳат иш қилманг!

Шуни юрагимга қаттиқ олиб, кўзёш қилиб ўғлингизнинг дилини хира қилганимни эсласам, уялиб кетаман ҳозир. Аммо ўшанда ёш эдим, ота-онамдан фақат ширин сўз эшитиб катта бўлган эркатой...

Биринчи қаттиқ жанжалимиз эса бешик тўйи муносабати билан чиқди.

— Ойингиз ортиқча майда-чуйда қилиб ўтирмай, битта плазма телевизор олиб келақолсин.

Аммо мен буни ойимга айтолмасдим. Чунки қариндошларимиз чақалоққа керакли нарсаларни совға қилиб уйга ташлаб кетишган, онам уларни карнай-сурнай билан олиб келишга тайёргарлик кўраётганди. Шуларни Сизга айтгандим, яна мендан бемаслаҳат иш қилибсиз, деб уришдингиз. Мен қизалоғимни олиб уйга кетдим. Очиғи, кетмасам ҳам бўларди, лекин энди эрим мен билан фарзандини дейди, биздан воз кечмайди деган ишонч бор эди-да ичимда. Аммо бундай бўлмади... Бир ойдан кейин ойим келинилк уйимга олиб келиб ташлаб кетди. Шундан кейин аразлаб кетмайдиган бўлдим.

Аслини олганда, кўп нарсани Сиздан ўрганганман. Қайнотамга бўлган муносабатингиз ибратли эди. Адажоннинг жаҳллари чиққанда Сиз ҳеч қачон бир оғиз сўз демасдингиз. Шунингдек, уларга бирор марта бепардоз кўринганингизни эслолмайман. Бир гал қайнтоамнинг юраклари хуруж қилиб қолди. Тез ёрдам чақирдик. Ҳамма у кишининг атрофида парвона, сиз эса кўзгу олдида юзингизга упа сураётгандингиз: «Яна «скорийпомош»дагилар бу аёл бунча ўзига қарамай юраркан, эрининг юраги бекорга касал эмас экан-да» дейишмасин», дегандингиз ўшанда.

Муносабатларимиздаги бурилиш нуқтаси мен оғир бетоб бўлиб қолганимда рўй берди. Шифокорлар бачадон саратони ташхисини қўйишди. Тез орада бачадонимни олиб ташлашди, узоқ муддат нур ва кимё муолажалари олдим. Шундай кунларда қизимни оқ ювиб-тараб ўзингиз қарадингиз. Ҳатто ўғлингиз дориларимга пул топа олмай акаларимга айтмоқчи бўлганида билагузугингизни сотиб юборганингизни, «Набирам етим бўлиб қолса, шу билагузуклар кўзимга балодек кўринади» деганингизни эшитиб, роса йиғладим. Худога шукрки, дард чекинди ва мен оилам бағрига эсон-омон қайтдим.

Мени энг ташвишга солаётган нарса оиламни сақлаб қолиш эди. Энди фарзанд кўра олмасдим. Эрим битта қиз билан ўтиб кетадими, ўғил қайғуси босмайдими, уни деб ўйлардим. Бир кун Сизга режамни айтдим:

— Ойижон, фарзандингиз ўғил кўриши керак. Майли, бошқа аёлга уйлана қолсин. Мен Сизнинг ёнингизда хизматингизни қилиб юравераман. Қизим ота меҳридан бебаҳра қолмаса бўлди...

— Бу нима деганингиз? Аёл киши ҳам шунақа тез таслим бўладими? Сиз кундош нималигини биласизми? Менга ҳам, ўғлимга ҳам бунақа қурбонликнинг кераги йўқ. Ўғлим сиз билан яшайди ва набирамни бирга катта қиласизлар.

Жаҳл билан, қатъий оҳангда айтаётган бўлсангиз-да, мен ҳаётимда эшитган энг ёқимли сўзлар эди бу.

Мана, орадан шунча йиллар ўтди. Эрим билан тинч-тотув яшаяпмиз. Сиз ҳамон баланд пошнали туфлида, пардоз-андозли бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрибсиз. Ҳеч ким Сизни ёши етмишга яқинлашиб қолган демайди. Сизга ҳавас қиламан, Сизни яхши кўраман, Ойижон (энди бу сўзни жуда самимий айтаяпман).

Миннатдор КЕЛИН

Manba: www.VaqtQadri.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #vaqtqadri #hikoyalar #sherlar #mazmunlisatrlar #monologlar #hangomalar #latifalar #qiziqarli #savollar #savoljavob dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
REKLAMA
Категория: XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 783 | | Теги: #vaqtqadri #hikoyalar #sherlar #maz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

SAYTGA KIRISH
IZLASH
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
ARXIV
FOYDALI MASLAHATLAR











  • Davomi...
  • MUCHALLAR HAQIDA

  • Davomi...
  • BIZNING DO'STLAR
  • Telegramda biz
  • Sherlaruz.com
  • Zamonaviy.com
  • Shejot.com
  • Copyright www.VaqtQadri.com © Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi ma'lumotlarga administrator javobgar emas. 2016 - 2024
    uCoz