Вторник, 24.09.2024, 13:16:53
www.VaqtQadri.com
Приветствую Вас Гость | RSS

MENYU
RASMLAR
XIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [18]
MAZMUNLI SATRLAR / МАЗМУНЛИ САТРЛАР [4]
SHERLAR / ШЕРЛАР [1]
FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР [45]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [5]
SAVOL VA JAVOB / САВОЛ ВА ЖАВОБ [7]
INTERVYULAR / ИНТЕРВЮЛАР [0]
TUSHLAR TABIRI / ТУШЛАР ТАБИРИ [0]
MUCHALLAR HAQIDA / МУЧАЛЛАР ХАКИДА [0]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар [5]
LATIFALAR / ЛАТИФАЛАР [0]
HISOBOT

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 19 » Ёғ етишмаслиги одамни хаёлпараст қиладими?

21:00:50
Ёғ етишмаслиги одамни хаёлпараст қиладими?
Айнан ёғлар бизнинг танамизни майин қилиб, сочларимизни ялтиратиб туради. Организмда ёғнинг кўпайиши семизликка олиб келади ва юрак-қон томирларига зарар етказади.

Ёғлар асосан глицерин ва ёғли кислоталардан ташкил топган. Ёғ кислоталари деб тўрт атомдан ошмаган углеводород занжирига тўйинган карбон кислоталарига айтилади. У деярли барча организмда учрайди. Яна шундай ёғлар ҳам борки, улар эркин ёғлар дейилади ва оддий қонда кўринади. Табиатда ёғлар ўсимлик ҳамда ҳайвонлар организмидан олинади.

Кўпгина ёғли кислоталар бир ёки бир нечта қоришмаларга эгадир. Энг кўп тарқалган ёғ олеинли ва линолевадир. Уч хил ёғ кислотаси мавжуд: омега-3, омега-6, омега-9. Ушбу ёғ кислоталари турли ўсимлик ва ҳайвонларда учрайди.

Тўйинган ёғли кислота омега-3нинг етишмаслигидан кўз нурининг хиралашади, мускулларда нуқсонлар пайдо бўлади, қўл ва оёқ ҳаракатлари сусаяди. Болаларда яхши ўсмасликка сабаб бўлади. Бу кислотани балиқ, скумбрия, селдь, сардина, тунец, форель, лосось, кефаль, палтус, окунь, карп, кальмар, анчоус кабиларда учратиш мумкин. Шунингдек, бу ёғнинг етишмаслиги инсонни ҳар хил ёмон хаёллар оғушида бўлишига олиб келар экан. Аксинча, у билан тўйинган одамнинг кайфияти эса ҳамиша чоғ.

Ўсимликлардан ошқовоқ уруғида, ерёнғоқ тўқ яшил рангли барги бор сабзавотларда, узум уруғининг ёғида, кунжут ва соя ёғда учрайди.

Омега-6 кислотаси тана қуруқлигининг олдини олади. Тўқима мембрананинг ўртача ҳолатини қўллаб-қувватлайди, жигардаги ёғ инфильтрациясини яхшилайди. Бу кислотанинг етишмаслигидан соч тўкилади. У ҳам омега-3 мавжуд ўсимлик ва ҳайвонлар организмида учрайди.

Омега-9 кенг тарқалган ёғ кислотасидир. Организм уни синтез қилиши мумкин, бироқ уни овқатлар билан истеъмол қилган маъқул. Ушбу кислота холостерин ошишига йўл қўймайди. Бу кислотанинг етишмаслигидан тез чарчаш, тана қуриши, ичнинг дам бўлиши, тирноқ синиш ҳолатлари юзага келади. Бу ёғни зайтунда ва бодом ёғида учратиши мумкин.

Тўйинган ёғлар танага озуқа ҳисобланади. Ёғ инсонга қувват беради. Қўшимча куч бағишлайди ва танани иситади.

Организм учун катта зарар етказадиган транс ёғлар ҳам мавжуд. Улар танадаги холостерин миқдорини оширади. Транс ёғлар табиий маҳсулотларда, хусусан, сут ва гўштда учрамайди. Маргарин ва шунга ўхшаш суртма ёғлар транс-ёғлардир. Бу ёғлар туфайли айрим маҳсулотларнинг яроқлилик муддати узаяди. Аксарият тадқиқотчилар транс ёғлар 6-7 грамдан ошмаслигирни таъкидлашади. Углеводларнинг организмда кўпайиши ҳам ёғнинг ортишига олиб келади. Транс ёғлар организм учун жуда катта зарардир. Улар асосан фаст-фуд, қандолат маҳсулотлари ва қовурма овқатларда кўп учрайди. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, транс-ёғлар ўндан зиёд касалликларни келтириб чиқаради. Биз ёғлардан эмас, айнан транс-ёғлардан ўзимизни асрашимиз керак.

Зилола ЖАЛОЛОВА тайёрлади.


Manba: www.VaqtQadri.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
REKLAMA
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР | Просмотров: 820 | | Теги: #habarlar, #uznews, #Новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #News, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

SAYTGA KIRISH
IZLASH
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
ARXIV
FOYDALI MASLAHATLAR











  • Davomi...
  • MUCHALLAR HAQIDA

  • Davomi...
  • BIZNING DO'STLAR
  • Telegramda biz
  • Sherlaruz.com
  • Zamonaviy.com
  • Shejot.com
  • Copyright www.VaqtQadri.com © Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi ma'lumotlarga administrator javobgar emas. 2016 - 2024
    uCoz