Ҳеч нарсага улгурмаяпсизми? Ишингизни муддатида тугата олмай қоляпсизми? Унда вақтни бошқариш ва қимматли дақиқаларни зое кетмасликнинг 10 усулини ўзлаштириб олинг.
1. Вақтни ғамлаб қўйинг. Неча бор кутилмаган вазиятлар сизнинг режаларингизга халал берди-я! Масъулиятсиз ҳамкасблар, йўлдаги тиқилинч ёки ахборот танқислиги ҳар қандай жараённинг олға силжишига тўсиқ бўлади. Бундан вазиятни йўққа чиқариш учун кўзлаган ишларингиз учун 60 фоиз вақтни мўлжалланг, қолган 40 фоизи эса захирада қолсин. Шунда ҳар қандай ҳолатда ҳам барчасига улгурасиз.
2. Улгуролмаслик сабабларини аниқланг. Сиз вақтни ҳис қила биласизми? Тажриба ўтказиб кўринг: бир кунни соатга қарамасдан ўтказинг, соат нечалиги ҳақидаги саволларга тахминан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Нотўғри жавоблар сонидан ҳайратландингизми? Машқ қилинг! Кундан кунга сиз вақт оралиқларини тўғри топа бошлайсиз. Вақтни тўғри тақсимлаш ва режалар тузишда органайзер, будильник, таймер кабилардан фойдаланинг.
3. Режиссёр Ребекка Миллернинг "Пиппи Лининг шахсий ҳаёти” фильмини томоша қилинг. Сюжетга кўра, намунали хотин ва меҳрибон она ўрта ёш инқирози билан бошқача тарзда курашмоқчи бўлади. У ўзини худди ёшлик-бебошлик пайтидагидек тута бошлайди: саргузаштлар, шўхликлар, қувноқ давралар. Хўш, у бунинг уддасидан чиқадими? Аёлларбоп фильм. Ролларда: Робин Райт Пенн, Киану Ривз, Вайнона Райдер, Жулианна Мур, Моника Беллуччи.
4. Биоритмларга кўра яшанг. Организмда ҳаммаси дақиқалар бўйича йилларга тақсимланган. Сиз ички соатлар - биоритмларга кўра яшанг, шунда ҳаммасига улгурасиз. Соат 7-8 да туринг, 9-12 қизғин иш пайти, 13-14 тушлик, 15-17 - соат 16 да қаҳва ичиш учун кичик танаффус билан иш вақти, соат 18 - спортга бағишланади. 19 - асаб тизимини дам олдириш вақти, 20 - косметик муолажаларга киришинг. 21-22 - организм қувватни тежаш тартибига ўтади. 23 - уйқуга!
5. Овқат тайёрлашда тезкорлик. Ошхонанингизда вақтни тежовчи техникалар бўлгани яхши. Ошхона буюмларингиз қулай, тез ҳаракат қилишга мослашган бўлсин. Шунда сиз ошхонада узоқ вақт йўкотмайсиз.
6. Ўзингизга қарашга шошилинг. Илгари бу муолажаларга кўп вақт сарфланса, ҳозирги косметика воситалари ҳаммасини 8 дақиқада уддалаш имконини беради. Тезда натижа берадиган воситаларни танланг: бу ванна учун ёғ, сочлар учун спрей, юзни намлантириб, силлиқлаштирадиган кремлар.
7. Ўзингизга тайм-менежер бўлинг. Ишда натижага эришиш учун ўртача ҳисобда 1/5 иш вақти сарфланади. Қолган вақтлар эса фаоолик тузоғи: телефон қўнғироқлари, электрон почта ва ҳамкасблар билан норасмий мулоқот, буларнинг бари ишлаб чиқариш жараёнини сустлаштиради. Энг яхши усул - телефон қўнғироқлари учун куннинг маълум бир вақтини ажратинг ва кимларга сим қоқмоқчи бўлсангиз, ўша вақтда бирданига гаплашиб олинг. Почтангизни кунига 3-4 мартадан ортиқ текширманг. Хатларга тезда кўз югуртириб, энг зарурларига жавоб ёзинг. Қолганига кейин вақт ажратасиз. Ҳамкасблар билан эса ишдан сўнг ёки тушки танаффус пайти суҳбатлашсангиз ҳам бўлади.
8. Тежамкорлик кунини нишонланг. Бу байрам янгилик эмас, у 11 йилдан буён нишонланади ва 31 октябрга тўғри келади. Байрамни банк ходимлари нишонлашни таклиф қилишган. Лекин ташкилотчиларнинг ғоясига кўра бу фақат пулни тежашга қаратилган эмас, балки вақтнинг тежашга асосланган. "Вақт - бу пул” деган сўз аввалгидек актуал ҳисобланади.
9. Орзуларингиздан воз кечманг. Орзулар оғушида юраркансиз, ҳар доим унинг яқинлиги, тез орада барча ниятларингизга етишингиз ҳақида ўйланг. Хаёл суришга вақт ажратганингизда албатта бир дона шоколад истеъмол қилинг. Бу орзуларга ошно қилиб, кайфиятни кўтаринки бўлишига ёрдам беради.
10. Қад-қомат учун ярим соат. Қад-қоматни чиройли сақлаб туриш учун кунига ярим соат вақт сарфлашингиз кифоя. Бу кам эмасми демоқчимисиз? Йўқ, етарли, фақат бу мунтазам бўлиши керак. Ҳар куни ярим соатдан бир ҳафтда 3,5 соатингизни шу учун сарфлаган бўласиз.